Пекин АҚШнинг Хитой-Европа муносабатларига аралашувини қабул қилмайди 

Олам

image

Хитой расмийлари Вашингтоннинг Хитой-Европа муносабатларига аралашувини қабул қилмайди ва шу билан бирга Европада АҚШ ўрнини эгаллашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда бугун, 8 май куни Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг Саудия Арабистонининг “Asharq Al-Awsat”  газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Хитой АҚШнинг Европадаги ўрнини эгаллаш ниятида эмас, шу билан бирга, биз Америка томонининг Хитой-Европа муносабатларига аралашиш ва бузишга қаратилган ҳаракатларини ҳам қабул қилмаймиз”, деган Хитой Ташқи ишлар вазири.

Хитой ТИВ раҳбарининг аниқлик киритишича, Пекин ва Брюссель ўртасидаги алоқалар ҳеч қандай учинчи томонга қарши эмас. Хитой доимий равишда Европа Иттифоқига кўп қутбли дунёда мустақил қутб сифатида қарайди.

Маълумот учун, Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг 8-12 май кунлари Германия, Франция ва Норвегияга боради. Сафар давомида у мавқедошлари Анналена Бербок (Германия), Кетрин Колонна (Франция) ва Анникен Хюитфельдт (Норвегия) билан учрашади. Айтилишича, мазкур ташриф Пекин Вашингтон билан кескин муносабатларни ҳисобга олган ҳолда Европа билан яқинлашишга интилаётган бир пайтда амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Германия Ташқи ишлар вазири Бербок Пекинга бориб, Хитойни Россиядан Киевга қарши урушни тўхтатишни сўрашга чақириб, Россияга Хитойдан кўра кўпроқ таъсир кўрсатадиган бошқа давлат йўқ эканини айтганди. Шунингдек, Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан бирга Хитойга борди ва у ерда ХХР Раиси Си Цзиньпин билан учрашди, музокараларда Украина уруши асосий мавзу бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Хитой Пекин Брюссель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг