Павел Дуров Telegram’да модерацияни яхшилашга ваъда берди

Бу қизиқ

image

Францияда қонунчилик билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Telegram асосчиси Павел Дуров Telegram мессенжерида модерацияни яхшилашга ваъда берди. Бу ҳақда у кеча, 6 сентябрь куни Telegram-каналида ёзди.

“Telegram фойдаланувчиларининг 99,999 фоизи жиноятга алоқаси йўқ, бироқ 0,001 фоиз ноқонуний фаолият билан шуғуллангани учун бутун платформага ёмон имиж яратади ва деярли миллиард фойдаланувчимизнинг манфаатларини хавф остига қўяди”, дейди Дуров.

Унинг сўзларига кўра, Telegram’да энди “Яқин атрофдаги одамлар”(People Nearby) функцияси бўлмайди. Бундай қарор Telegram фойдаланувчиларининг 0,1 фоиздан камроғи ушбу функциядан фойдалангани, бироқ айни пайтда ботлар ва фирибгарлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани сабабли қабул қилинган. 

“Яқин атрофдаги одамлар” функцияси яқинроқдаги фойдаланувчилар ва маҳаллий гуруҳларни қидириш имконини берган. Фойдаланувчилар у август ойи охирида ишламай қолгани ҳақида хабар қилган.

“Яқин атрофдаги одамлар” функцияси ўрнига “Яқин атрофдаги бизнес” функцияси ишга туширилади, унда қонуний, тасдиқланган компаниялар иштирок этади.

“Ушбу компаниялар маҳсулот каталогларини намойиш қилишлари ва тўловларни муаммосиз қабул қилишлари мумкин”, дейди Дуров.

Шунингдек, Павел Дуров мессенжер маъмурияти Telegraph’га янги медиа-файлларни юклашни ўчириб қўйганини, аноним шахслар ундан бошқа мақсадларда фойдаланаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганига биринчи бор муносабат билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made