Патрул автомобилларига янги фоторадарлар ўрнатилди
Жамият
−
23 Февраль 2019
93992018 йилнинг 12 ойи Тошкент вилояти ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари тизимли равишда комплекс таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, қарийб 50 фоиз йўл-транспорт ҳодисаларини келиб чиқишига тезлик асосий омил бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят ҳудудида тезлик оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш мақсадида патрул автомобилларга янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатмоқда.
Ушбу патрул автомобилларга ўрнатилган фоторадарлар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади. Симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахсга почта орқали хабар беради.
Ҳозирда ушбу фоторадарлар тест режимида ишламоқда.
LiveБарчаси