Патрисиу Европа лигасида рекорд ўрнатди
Спорт
−
12 май 2023 4145 1 дақиқа
“Рома” дарвозабони Руи Патрисиу Европа лигасидаги ўйинлар бўйича рекордчига айланди.
11 май куни “Рома” ва “Байер” клублари тўқнаш келган Европа лигасининг биринчи ярим финал учрашуви якунига етди. Ўйин “Рома”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Рома” дарвозабони турнирнинг ярим финалида “Байер”га қарши асосий таркибда майдонга тушди. Шу тариқа, португалиялик посбон Европа Лигасидаги 67-учрашувини ўтказди. Бу борада 2-ўринни 66 ўйин билан “Црвена Звезда” ҳимоячиси Александр Драгович банд этган.
Руи Патрисиу жорий мавсумда “Рома” сафида барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та ўйинда 43 та гол ўтказиб юборди.
Жавоб ўйини 18 май куни Леверкузендаги “Бай-Арена”да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август