Патент тўлови маш-машаси. Ўзбекистон Россияга расмий нота юборди
Жамият
−
07 Апрель 2020
11452Коронавирус хавфи туфайли бутун дунёдаги каби Россияда ҳам карантин жорий қилинди. Табиийки, бунинг оқибатида у ердаги аксари ишлар тўхтади. Меҳнат муҳожирларида ҳам муаммо юзага келди, яъни патент масаласида. Россияда бўлиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари патент тўлови бўйича бирор енгиллик қилишнинг иложи бор ёки йўқлиги масаласи билан чиқишди.
Бугун, 7 апрель куни АОКА штабида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хожиметов иштирок этди ва мазкур саволга тўхталиб ўтди.
“Россия ҳудудида вақтинча бўлиш муддати узайтирилди, янги патент расмийлаштириш тартиби енгиллаштирилди.
Россияда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 30 апрелгача барча ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилди. Натижада, Россиядаги ҳамюртларимиз вақтинча ишсиз қолмоқда ва бу ҳолат уларнинг даромадларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда”, деди расмий вакил.
Таъкидланишича, шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига меҳнат патенти бўйича тўловлар муҳлатини ишланмайдиган давр тугаб, меҳнат бозори тиклангунича кечиктириш, шу вақт мобайнида меҳнат муҳожирларини маъмурий жавобгарликка тортмасликни сўраб расмий нота юборган.
“Ҳозирги пайтда мазкур масала Россия Федерациясининг ваколатли органдлари томонидан кўриб чиқилмоқда”, деди Авазбек Хожиметов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь