Пашинянни ўлдиришга тайёрланишда гумонланган МХХнинг собиқ раҳбари суд залидан озод қилинди

Олам

image

Ереванда суд Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Артур Ванецянни қамоққа олиншини рад қилди ва сиёсатчи суд залидан озод бўлди. Ванецян мамлакат Бош вазири Никол Пашинянга суиқасд қилишга тайёрланишда гумонланиб, ҳибсга олинганди.

Ванецян суд қарори чиққанидан кейин ўзининг таъқиб қилиниши сиёсий мақсадда амалга оширилганини таъкидлаган.

“Амалдаги Ҳукумат яна бир бор ноқонуний ва уйдирма ишлар билан менинг сиёсий фаолиятимга қаршилик қилишга уринди. Лекин худога шукр адолат бор ва у бу босқичда ғалаба қилди”, деган Ванецян суд залидан чиқиб.

Аввалроқ, Ванецяннинг адвокати ҳимоясидаги шахсга нисбатан ҳокимиятни ноқонуний эгаллаш ва давлат, сиёсат ва жамоат арбобини ўлдиришга тайёрланишда гумонланаётгани ҳақида маълумот берганди.

Артур Ванецян ва бошқа мухолифатчилар Арманистон пойтахти Ереванда ўтказилган намойишлардан кейин қўлга олинганди. Улар Тоғли Қорабоғ бўйича имзоланган тинчлик сулҳи шартларидан норози бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Артур Ванецян

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг