Пашинян Путинга Қорабоғ масаласида “дийдиё” қилмоқчи
Олам
−
05 Сентябрь 2022
4708Россия Президенти Владимир Путин 5-8 сентябрь кунлари бўлби ўтадиган Шарқий иқтисодий форум доирасида, айни вақтда Россияда бўлиб турган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан Қорабоғ масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия давлат раҳбарининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
"Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда. Россия етакчилар ўртасидаги уч томонлама келишувлар асосида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам беришда давом этмоқда. Россия тинчликпарвар контингенти минтақада хавфсизликни таъминлайди”, дейди Ушаков.
Унинг таъкидлашича, томонлар, шунингдек, Россия-Арманистон муносабатларининг муҳим жиҳатларини, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
“Энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик ривожланмоқда. Россиядан газ етказиб бериш йилига 2,4 миллиард куб метрдан кўпроқни ташкил этади (жорий йилнинг январь-июнь ойларида 1,41 миллиард куб метр)”, дейди Кремль вакили.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 31 август куни Бельгия пойтахти Брюсселда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида музокара ўтказди ва навбатдаги учрашувни ноябрь ойида ўтказишга келишиб олди.
Орадан иккин кун ўтиб, 2 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ мақоми масаласи аниқланмагунча можаросининг ечими ҳақидаги баёнотлар ўринсизлигини айтиб чиқди.
LiveБарчаси