Путин Пашинян билан Озарбайжонга ташрифини муҳокама қилди – Ереван

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия раҳбарининг Озарбайжонга ташрифини муҳокама қилди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия Президенти Арманистон Бош вазирига ўтган ҳафта Озарбайжонга қилган ташрифи таассуротлари ҳақида маълумот берди, бунинг учун Бош вазир Пашинян Президент Путинга миннатдорчилик билдирди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Пашинян келажакда Путин билан учрашиб, икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга келишиб олганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни кечаси Владимир Путин Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган ва уни Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ва биринчи хоними Меҳрибон Алиева уйларида ёзилган кечки овқат дастурхонида қарши олганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made