Пашинян Макронга Қорабоғдаги вазиятдан ҳасрат қилди 

Олам

image

Бугун, 29 август куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Франция Президенти Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқотда (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазият, шунингдек, минтақадаги гуманитар инқироздан чиқиш чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

"Суҳбатдошлар минтақадаги мавжуд вазиятга тўхталиб ўтди. Бош вазир Никол Пашинян Озарбайжоннинг Лочин йўлагини ноқонуний тўсиб қўйиши оқибатида Тоғли Қорабоғда гуманитар инқироз чуқурлашгани, шунингдек, уни бартараф этиш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, суҳбатдошлар минтақада барқарорлик ва тинчликни таъминлаш борасида изчил саъй-ҳаракатлар муҳимлигини қайд этган.

Маълумот учун, Лочин йўлаги Арманистонни Қорабоғ билан боғлайдиган ягона йўлдир. Жорий йилнинг 11 июль куни Озарбайжон Лочин чегара пункти фаолиятини тўхтатган. Бунга Халқаро Қизил Хоч қўмитасига қарашли автомашиналар орқали контрабанданинг такрорий олиб ўтилишга уринишлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 август куни Франция Президенти Эммануэль Макрон республика элчиларининг йиллик конференциясида шу ҳафтада Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари билан музокаралар ўтказишга тайёрланаётгани ва (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги можарони ҳал қилишга кўмаклашишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон Никол Пашинян Арманистон Эммануэль Макрон Лочин йўлаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг