Пашинян армияни яхшиламоқчи
Олам
−
19 Август 2019
3299Aрманистон ҳукумати республиканинг ҳарбий хизматчиларининг жанговар позицияларидаги хизмат шартларини яхшилаш учун 2,1 миллиард драм (4,4 миллион доллар) ажратади. Бу ҳақда бугун, 19-август куни бош вазир Никол Пашинян ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда EurAsiaDaily.
"Aрманистон ҳукумати ҳарбий хизматчиларнинг жанговар бурчларини яхшилаш, шу жумладан жанговар позицияларни ичимлик суви билан таъминлаш учун 2,1 миллиард драм ажратишини хабар қилишдан мамнунман", деди Пашинян.
2018 йил охирида арман аскарлари ва офицерлари навбатчилик қиладиган жанговар позициялар дала ошхоналари ва ҳаммом билан жиҳозланиши маълум бўлди. Ушбу ташаббус Aрманистон Қуролли кучлари шахсий таркибининг санитария-гигиена шароитларини яхшилаш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун овқатланиш сифатини яхшилаш дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 21 февралида Aрманистон ҳукумати армия учун озиқ-овқат сотиб олиш жараёнига ўзгартиришлар киритишга қарор қилди. Aгар шу пайтгача ушбу масалада республика Мудофаа вазирлигининг ихтисослаштирилган бўлинмалари бевосита иштирок этган бўлса, ҳозирда ушбу жараёнга мамлакатнинг хусусий сектори алоқадор.
Aрманистонда янги озиқ-овқат тизимига ўтадиган ҳарбий қисмлар сони ўсиб бормоқда. Шундай қилиб, республиканинг барча ҳарбий мактабларида "буфет" тизимига ўтиш шахсий овқатланиш билан амалга оширилди.