Пашинян Алиевнинг айбловига жавоб қайтарди

Олам

image

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари жойлаштирилгани ҳақидаги баёнотлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди. 

“Озарбайжоннинг Арманистон Республикасига нисбатан асоссиз айбловлари тўхтамаяпти. Хусусан, Озарбайжон Арманистондан Арманистон армиясининг бир қисмини Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиб кетишни талаб қилишда давом этмоқда, Арманистоннинг эса Тоғли Қорабоғда аскарлари йўқ. Тоғли Қорабоғда Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси фаолият юритади”, дейди Арманистон Ҳукумати раиси. 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кеча, 5 июль куни Бакуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилишида сўзлаган нутқида Арманистон ҳақиқатан ҳам узоқ кутилган тинчликка эришишдан манфаатдор бўлса, унинг Қуролли кучлари Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасини бутунлай тарк этиши, бу ҳудуддаги арман ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган тузилмалари қуролсизлантирилиши кераклиги ҳақида гапирган эди. 

Президентнинг қайд этишича, Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга мажбур бўлган бўлса-да, Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжон ҳудудида ҳамон арман қуролли кучларининг қолдиқлари сақланиб қолган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Никол Пашинян Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг