Парвардигор сизни асрасин – Шаҳноза Мирзиёева Отабек Умаровни туғилган куни билан табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи, Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Отабек Умаровни туғилган куни билан табриклади

Суратда Отабек Умаров, Шаҳноза Мирзиёева ва уларнинг қизи тасвирланган.

Шаҳноза Мирзиёева суратга қолдирган изоҳда Отабек Умаровни 37 ёшни қаршилагани билан табриклаган ва самимий тилакларини билдирган.

“Бу ҳаётда оила ва унинг тинчлигидан муҳимроқ ҳеч нарса йўқлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суйган инсонларим ёнимда, тани-жонлари соғ, ўзлари хурсанд бўлиб юришлари мен учун – ҳақиқий бахт. Ўз бахтимни улар бахтида кўриб, ҳис қилиб тураман. Ҳаёт сени синовларга солганда, азиз инсонинг умри хавф остида қолганда, бу бахт қадрини яна ҳам чуқур ҳис этаркансан киши. Синовлар одатий турмушингни алғов-далғов қилиб, илгари эътибор бермаган, аҳамият қилмаган ҳаётнинг қоронғу ва қўрқинчли томонлари билан юзма-юз қилар экан. Сен кутган ёрдам Яратганга сажда, ҳам яқинларинг кўмагида экан.

Ҳа, бизнинг ҳолатимизда қўллаб-қувватлаш кучли бўлди. Бу куч ортидан биз куч олдик, иродали бўлдик.

Азиз ва ҳурматли дўстларимиз! Ёрдамингиз учун сизларга катта раҳмат. Бугун, азиз инсонимнинг туғилган кунида, мен фақат бир нарсани айтмоқчиман: Парвардигор сизни асрасин, соғ-саломат ва бахтли бўлинг, агар сиз бахтли бўлсангиз, мен ҳам бахтли бўламан, бизнинг болаларимиз ҳам бахтли бўлишади. Биз эса доимо ёнингизда бўламиз, ҳамма нарсани енгиб чиқамиз.

Севги ва ўзаро тушуниш бўлган уйда эса – ҳамма нарса енгиб чиқилади. Таваллуд айёмингиз билан!”, деган Шаҳноза Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Отабек Умаров йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Кейинроқ эса у даволаш учун Жанубий Кореяга олиб кетилгани айтилганди. Аммо бу бўйича ҳеч қандай расмий маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Умаров Шаҳноза Мирзиёева

Баҳолаганлар

2097

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг