Паркентда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ортидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
23 Декабрь 2022 4972 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкент вилоятида 57 туп кўп йиллик дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар бергандик. Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ортидан ободонлаштириш бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилгани оқибатида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 туп дарахт ҳам кесилган. Қайд этилишича, ўсимлик дунёсига 587 503 185 сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан туман ободонлаштириш бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси