Паркентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа 6369
image

Кеча, 17 июль куни Тошкент вилояти, Паркент туманида саккизда автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 15:00 ларда Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. HOVO русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:

1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;
2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Spark;
3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги Nexia;
4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Spark;
5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги Lacetti;
6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;
7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.

Оқибатда “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×