Парижда 1 ҳафтада қарийб 3 минг нафар одам вафот этди
Олам
−
20 июл 2093 1 дақиқа
Франциянинг Париж ва унинг атрофидаги ҳудудларда июнь ойида кузатилган рекорд даражадаги иссиқ ҳаво тўлқини сабаб одатдаги кўрсаткичдан 1,5 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 22–28 июнь кунлари Ил-де-Франс ҳудудида қарийб 3 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Бу одатдаги кўрсаткичдан 1 565 тага кўп.
Қайд этилишича, иссиқ ҳаво оқибатидаги ўлимларнинг 82 фоиздан ортиғи 65 ёшдан катта инсонлар ҳиссасига тўғри келган.
Мутахассислар жазирама оқибатлари фақат юқори ҳароратнинг бевосита таъсири билан чекланмаслигини, айрим ҳолатларда салбий таъсир бир неча кундан кейин ҳам намоён бўлиши мумкинлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда жорий йилнинг 22–28 июнь кунлари кузатилган кучли жазирама даврида мамлакат бўйлаб одатдагидан 2 025 та ўлим қайд этилган эди.