Париж яна талатўплар ичида қолди (видео)

Олам

image

Бугун, 11 март куни Парижда пенсия ислоҳотидан норозилар яна намойишга чиқди. Уларни тарқатиш учун юборилган полиция кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди.  

Полиция билан кенг кўламли тўқнашувлар  Парижнинг 12-округидаги Ледру-Роллин ва Доменил хиёбонларида атрофидаги “Place de la Nation” майдонида  бўлган. Безорилар полицияга тош ва шиша идишлар улоқтирган. Бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ сепиб, намойишчиларни ҳибсга ола бошлаган. 

Шунингдек, агрессив намойишчилар тўпланиб, ахлат қутиларига ўт қўйган. Тўполон содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар келган.

Маълумот учун, 9 мартга ўтар кечаси пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қоидаларини кўриб чиқаётган Франция Сенати 2030 йилга бориб пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга ошириш бўйича тузатишни маъқуллаган. Шунингдек, сенаторлар 20 ёшида иш бошлаган ва камида 43 йиллик иш стажига эга бўлганлар 63 ёшида пенсияга чиқишини қўллаб-қувватлаган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ислоҳот ортидан нафақат Париж, балки бутун Францияда бир неча бор норозилик намойишлари авж олганди. Франция Президенти Эммануэль Макрон эса мамлакатда пенсия ёшини ошириш заруратини умр кўриш давомийлиги ва пенсионерлар сони ошиши билан изоҳлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made