Париж Олимпиадаси медаллари сифатсизлиги аниқланди (фото)
Спорт
−
14 Январь
6847Париж Олимпиадаси-2024 иштирокчилари 100 дан ортиқ медални ялтироқ юзаси ўчиб кетаётгани сабаб қайтариб берди. Бу ҳақда “Sportstar” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Париждаги зарбхоналарда медалларни тайёрлашда энг сифатсиз локдан фойдалангани қайд этилган. Халқаро Олимпия Қўмитаси эса бу вазиятга муносабат билдирди.
“Париж-2024 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси медаллар бўйича ҳар қандай эътирозларни қабул қилади ва вазиятга ечим топади. Медалларни тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш Франция давлат зарбхонаси, яъни “Monnaie de Paris” жавобгар. Ҳар қандай зарарни қоплаймиз ва сифатсиз деб эътироз билдирган спортчиларнинг медаллари сифатлиси билан алмаштириб берилиши кафолатланади”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, эскирган бронза медаллари бўйича дастлабки шикоятлар ўтган йилнинг август ойидаёқ кела бошлаган. Оқибатда Париж зарбхонасининг ишлаб чиқариш ва сифат учун масъул бўлган бир неча ходимлари ишдан бўшатилган.
Шу билан бирга, америкалик скейтбордчи Найджа Хьюстон скейтбординг мусобақасида бронза медалини қўлга киритган. Ўн кундан кейин у ўз медалининг расмини ижтимоий тармоққа жойлаб, унинг сифати ҳақида шикоят қилган.
Шунингдек, медаллар Европа Иттифоқида қўлланилиши чекланган хром оксиди билан қоплангани маълум бўлган.
Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг 26 июлидан 26 августига қадар Франция пойтахти Париж шаҳрида Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу турнирда 200 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар 32 та спорт тури бўйича медаллар учун кураш олиб борди. Париж-2024 учун 5 084 та олтин, кумуш ва бронза медаллари “Monnaie de Paris” томонидан ишлаб чиқарилган. Хусусан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари 19 та спорт турида 90 нафар спортчи билан 75 та лицензия бўйича баҳсларга киришиб, мусобақа якунларига кўра, 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Венгрия, Испания, Бразилия ва бошқа кўпгина номдор мамлакатларни ортда қолдириб, 13-ўринни эгаллаган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь