Париж-2024: Туркиялик мерган тармоқ юлдузига айланди (видео)
Спорт
−
01 Август 2024 24551 1 дақиқа
Туркиялик 51 ёшли мерган Юсуф Дикеч Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиада ўйинларидаги иштироки орқали мухлисларнинг эътиборини тортди.
Гап шундаки, у ҳеч қандай қўшимча жиҳозларсиз ўқ отиш баҳсларида қатнашди ва унинг чиқиши мемларга сабаб бўлди.
Мусобақа якунларига кўра, 51 ёшли Дикеч кумуш медални қўлга киритди. Ижтимоий тармоқлардаги бир нечта саҳифаларда унинг исми “профессионал қотил” лақаби билан келтирилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь