Париж-2024: Сафина Саъдуллаева финалга чиқди
Спорт
−
02 Август
21223Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларида ўзбекистонлик Сафина Саъдуллаева финал босқичига йўлланма олди.
Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган Саъдуллаева В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этди ва кучли 12 нафар спортчи ичидан ўрин олди. Мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатган Саъдуллаева шу тариқа 4 август куни бўлиб ўтадиган финал дастурига йўлланма олди.
Маълумот учун, бугун Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов Олимпиада медалини нақд қилиши мумкин. Шунингдек, ўзбекистонлик қиз Олимпиадада эркак боксчи билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо баҳсларида ўзбекистонлик Музаффарбек Тўрабоев бронза медални қўлга киритгани хабар қилинганди.