Париж-2024: Олимпиада медаллари тақдимоти ўтказилди (видео)
Спорт
−
08 Февраль
4658Бугун, 8 февраль куни Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси қароргоҳида 2024 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари медаллари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси ўз саҳифасида маълум қилди.
“Биз Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг барча медаль совриндорларига Эйфел минорасидан бир парча таклиф қилмоқчимиз. Бу энг қимматбаҳо металлар – олтин, кумуш ва бронзанинг мамлакатимиздаги энг қимматбаҳо металл, хазина – Эйфел минораси билан уйғунлигидир”, дейди Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси раҳбари Тони Эстанге.
Унинг сўзларига кўра, Эйфел минораси қурилган йиллар давомида ориентирга хизмат кўрсатувчи компания асл иншоотнинг бир қисмини олиб ташлашга мажбур бўлган. Ва бу парчалардан Олимпия мукофотларини тайёрлаш учун фойдаланишга қарор қилинди.
Медалларда шунингдек, ёруғликни ушлаб туриш учун махсус воситалар мавжуд. Медалнинг орқа томонида юнон маъбудаси Никенинг қадимги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган Афинадаги стадионга учиб кираётгани тасвирланган. Шу билан бирга, Париждаги ўйинлар ташкилий қўмитаси ХОҚдан имтиёз олди ва медалларга Эйфел минораси тасвирини қўллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь