“Паразитлар” Трампга жавоб қайтарди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп “Паразитлар” фильми (Gisaengchung, 2019) “Оскар”нинг бош мукофотини ютганига рози эмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Колорадо штатидаги митинг вақтида айтиб ўтган эди.

Бугун, 21 февраль куни “Оскар” мукофоти совриндори, жанубий кореялик киноижодкорлар маҳсули бўлмиш “Паразитлар” фильмининг дистрибьютори бўлмиш Neon киностудияси АҚШ Президенти Дональд Трампнинг танқидига жавоб қайтарди. 

Дистрибьютор жанубий кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг фильмини ҳимоя қилиб чиққан. “Ҳаммаси тушунарли, у ахир ўқишни билмайди-ку”, деб ёзган студия вакили Twitter’даги ўз саҳифасида. 

Эслатиб ўтамиз , жорий йилнинг 9 февраль куни жанубий кореялик режиссёр Пон Чжун Хонинг “Паразитлар” кинокартинаси Америка кино академиясининг 92-маросимида “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича “Оскар” ютди.

                                                                                                                            Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп “Паразитлар”

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг