Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

Спорт

image

Бугун, 19 август куни  Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Конференцияда ассоциациянинг амалдаги раиси Улуғбек Мирҳайдаровнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилиши бўйича ёзган аризаси кўриб чиқилди ва унинг ўрнига янги раҳбар сайланди.

Йиғилиш давомида Улуғбек Мирҳайдаров аризасини конференция иштирокчилари бир овоздан унинг истеъфосини қабул қилишди.

Ассоциацияси раислигига шу пайтгача Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Мақсудович Тошхўжаев номзоди илгари сурилди. Овоз бериш жараёнида барча бир овоздан янги номзодни маъқуллади ва Мухторхон Тошхўжаев Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.

“Аввало, менга билдирилган ишонч учун ҳаммага раҳмат. Олдимизда Токио-2020 Паралимпия ўйинларидек масъулиятли мусобақа турибди. Риода қайд этилган натижа тасодиф эмаслигини исботлаш учун барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. Жамоанинг ҳамжиҳатлигисиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Умид қиламанки, барчамиз бир жамоа бўлиб, олдимизга қўйилган вазифаларни адо этамиз”, деди Мухторхон Тошхўжаев.

Тадбир якунига етгач, барча Миллий Паралимпия ассоциациясида жам бўлди. У ерда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов Паралимпия ассоциацияси мутасаддилари, спортчи ва тренерлар билан суҳбатлашди. МОҚ президенти учрашув давомида ташкилот аъзоларига янги раҳбарни яна бир бор таништириб, Мухторхон Ташхўжаевнинг фаолиятида омад тилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпия ассоциацияси

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг