Паралимпиаданинг 2-куни ўзбекистонлик спортчилар учун медалсиз якунланди

Спорт

image

Бугун, 26 август куни Токио шаҳрида ўтаётган Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик Нигорахон Мирзоҳидова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова чалқанча услубда сузиш (S13, 100 метр) бўйича финал баҳсида иштирок этиб, имкониятни бой берди.

Финал якунига кўра Тошпўлатова 1:08.37 натижа билан бешинчи, Мирзоҳидова эса 1:09.85 кўрсаткич эвазига еттинчи поғонани эгаллади.

Ушбу йўналишда америкалик Жиа Перголини 1:04.64 натижа кўрсатиб, Жаҳон рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 август куни 4 нафар ўзбекистонлик парасузувчи мусобақаларда иштирок этди. 

Эркаклар ўртасида Музаффар Турсунхўжаев ва Ислом Асланов, аёллар ўртасида эса Шоҳсанамхон Тошпўлатова ва Нигорахон Мирзоҳидова стартга чиқди. Натижада, эркак спортчиларга бироз омад етишмади ва улар саралашда 5 ҳамда 6-ўринларни эгаллаб, финал босқичига ўта олмади. Бироқ аёллар ўртасидаги саралаш баҳсларида қатнашган икки спортчи – Шоҳсанамхон Тошпўлатова ҳамда Нигорахон Мирзоҳидова финалга йўл олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари Музаффар Турсунхўжаев Ислом Асланов Шоҳсанамхон Тошпўлатова Нигорахон Мирзоҳидова

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг