Паралимпиада-2024: Ўзбекистон медаллар сифати бўйича энг яхши натижасига эришди

Sport

image

Ўзбекистон делегацияси ёзги Паралимпия ўйинларидаги олтин медаллари сонини 9 тага етказиб, медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади. 

Париж шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмаган бўлса ҳам, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаль билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.

Бунгача ўзбекистонлик параатлетларнинг энг яхши натижаси Токиодаги баҳсларда қайд этилган. Ўшанда делегация 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза жами 19 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллаган.

Мусобақалар якунланишига икки кун қолган бўлса ҳам ўзбекистонлик пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг, пара велоспорт ва пара каноэчиларнинг иштироки давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends