Паралимпиада-2024: Ортда қолган етти кундан сўнг Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Sport

image

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпиада ўйинларининг 7-кунидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди.

6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан ўзбекистонлик параатлетларнинг энг яқин таъқибчиси испаниялик параспортчилар ҳисобида  5 та олтин, 7 кумуш ва 13 та бронза медали мавжуд.

Хитой делегацияси муддатидан аввал умумжамоа ҳисобида 1-ўринни кафолатлаб улгурди. Чин юрти вакиллари етти кун ичида 53 та олтин, 40 та кумуш ва 22 та бронза, жами 115 та медаль жамғарди. Хитойликларнинг энг яқин таъқибчиси британиялик параспортчилар ҳисобланади. Инглизлар шу вақтга қадар 30 та олтин, 18 та кумуш ва 13 та бронза, жами 61 та медаль жамғаришга улгурди. Кучли учликка 53 та медаль билан Америка вакиллари якун ясаб берди.

Маълумот учун, Паралимпиада баҳслари 8 сентябрга қадар давом этади. Ҳозирга қадар 67 та мамлакат вакилларигина медаль қўлга киритишни уддалади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends