Панжшер ёки “Толибон”: Британия қай бирини танлайди?
Олам
−
06 Сентябрь 2021
15608Буюк Британия Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги “Толибон”га қарши ҳаракатни қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Британия вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда. Рааб “Толибон” мамлакат ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётганини қўшимча қилган.
“Ўйлайманки, ҳозир бошқа гуруҳларни қўллаб-қувватлашни бошлаш нотўғри бўларди”, дейди Рааб.
Қайд этиш керакки, Британия ТИВ раҳбари бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар визири Абдулазиз Комилов билан телефон орқали мулоқот қилди. Британия Афғонистон ва “Толибон” бўйича позиция белгилаш олдидан катта эҳтимол билан Ўзбекистон вакилларининг маслаҳатини олган.
Раабнинг фикрича, энди Афғонистондаги мавжуд воқеликка мослашиш керак.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 сентябрь куни “Толибон” бўйсунмаётган Панжшерни тўлиқ эгаллаганини эълон қилди.
Шундан сўнг, ушбу вилоят лидери Аҳмад Масъуд мурожаат билан чиқиб, толибларга Панжшерни эгаллашда хориж ҳарбийлари ёрдам берганини таъкидлаган. Шу сабабли у жаҳон ҳамжамиятидан ушбу вазиятга эътибор қаратишни ҳамда “Толибон”нинг хатти-ҳаракатларини қоралашни сўраган.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь