Пандемиядан хавфлироқ: Сирдарёда Lacetti’га ўрнатилган газ баллони портлади, қурбонлар бор
Жамият
−
01 Июнь 2021
19044Сирдарё вилоятида Lacetti автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 1 июнь кунисоат 03:40 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Зафар” қишлоғида яшовчи фуқаронинг бошқарувидаги Lacetti автомашинаси Сирдарё вилояти Оқолтин тумани “Янги Давр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомашинага ўрнатилган газ баллонида ёрилиш содир бўлган.
Оқибатда автомашинада бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг портлаши сўнгги вақтларда кўп кузатилмоқда. Улардаги қурбонлар сонининг ортиб бораётгани ҳам ушбу тизим реформацияга муҳтож эканини кўрсатмоқда.
Хусусан, аввалроқ Фарғона, Қашқадарё (ака-укалар вафот этган) ва Жиззахда автомобилларга ўрнатилган газ баллонлар портлаб, инсонлар ҳаётига жиддий зарар етказганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь