Пандемиядан кейин нормал ҳаётга қайтиш муддати айтилди 

Олам

image

Коронавирус пандемиясидан кейин “бир йил ичида” нормал ҳаётга қайтиш мумкин. Бу ҳақда Pfizer коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқарувчи компания раҳбари Альберт Бурла таъкидлаган.  

“Ўйлайманки, биз нормал ҳаётга қайтишимиз мумкин. Вируснинг янги вариантлари пайдо бўлмайди, деб ўйламайман. Шунингдек, эмлашларсиз нормал ҳаёт кечира оламиз, деб ҳам ўйламайман. Бизда таъсири камида бир йил давом этувчи вакциналар бўлади. Катта эҳтимол билан биз ҳар йили эмланамиз”, деган Бурла. 

Шунингдек, у компаниянинг яқинда 5-11 ёшли болалар бўйича ўтказган тадқиқот маълумотларини Америка регуляторларига топширишга ваъда берган. 

Компания маълумотларига кўра, тадқиқотлар ушбу ёш тоифасидагилар учун вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг