Карантинда қурбонлик қилиш вожибми?
Интервью
−
29 Июль 2020
13426Дунё мусулмонлари, жумладан Ўзбекистон иккинчи ҳайитни ҳам пандемия шароитида кутиб оляпти. Рамазон ҳайитидан фарқли ўлароқ Қурбон ҳайитида одамлар қурбонлик қилиб, уни тарқатишга одатланган. Аммо пандемия шароитида бу савобли ишларни ҳам маълум қоидалар асосида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.
QALAMPIR.UZ мухбири карантин чекловлари ўрнатилган вақтда Қурбон ҳайитини нишонлаш ва қурбонлик қилиш борасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, “Қозиробод” жомеъ масжиди имоми Абдуқаҳҳор домла Юнусов билан суҳбатлашди.
– Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ ассалоту вассалам ала росулиллаҳ амма бат Ассалому алайкум ва раҳматуллаҳи тала ва баракатух. Азиз юртдошлар, барчаларингизни кириб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан чин қалбдан муборакбод этамиз.
Аллоҳ субуҳана хува таоло бутун дунё халқларига тинчлик осойишталик офият файз баракатни Аллоҳнинг ўзи насиб айласин.
Азизлар байрамлар жуда кўп лекин, байрамлар ичида энг сараларидан, мусулмон халқлари учун мақталган байрамлардан бири бу – Қурбон ҳайити. Қурбон ҳайитида энг яхши мақтаган амаллардан бири бу қурбонлик қилиш. Жонлиқ сўйиш. Келинг азизлар буни ҳам тарихига тўхталиб ўтсак.
Иброҳим Ҳалилуллоҳ ўғиллари Исмоил алайҳиссалом Аллоҳ таоло соффат сурасида марҳамат қилиб айтади: “Вақтики Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари отаси билан юрадиган пайт бўлиб қолган бир вақтда, шундай холат рўй бердики, Иброҳим Ҳалилуллоҳ Аллоҳ таоло баён қилганидек эй ўғилчам мен туш кўрдим тушимда сизни қурбонлик қилаётган эканман. Бунга нима дейсиз” деганда, Исмоил алайҳиссалом оталари Иброҳим Алайҳиссаломга эй отажон сиз нимани кўрган бўлсангиз нимага буюрилган бўлсангиз мана шу нарсага амал қилинг, албатта мени сабр қилувчилардан топасиз деган. Исмоил Алайҳиссаломнинг ўз оталарига итоати, мухаббатини исхор этади. Бу осон иш эмас эди, чунки бугун мана шу холатдан биз ўзимиз учун катта ибрат олишимиз мумкин. Фарзандлар ў ота-онаси томонидан ҳалол покиза ишга буюрилганда лаббай отажон-онажон дейишимиз Пайғамбарларнинг улуғ суннатлари эканлигини билишимиз мумкин бўлади.
Қурбонлик ҳақида айтсак. Аллоҳ таолодан Иброҳим Алайҳиссаломга “ўғингни қурбонлик қил”, деган амр бўлди. Бу эса синов, имтиҳон эди. Шу вақтда Иброҳим Ҳалилуллоҳ фарзандлари энди қурбонлик қилмоқчи бўлган вақтларида улар имтиҳондан чиройли ўтдилар. У вақтигача шайтон қанчадан қанча васваса қилди. Исмоил Алайҳиссаломнинг бу итоатлари учун Аллоҳ таоло томинидан Жаннатдан бир қўй билан мукофотланди. Шу тариқа Ҳажга келувчилар ҳам инсон фарзандини эмас балки бир жонлиқ сўйишликга амир бўлди вожиб бўлди мусулмонлар зиммасида. Бу эса ҳамма мусулмонларигагина эмас балки, маълум вақтларда нисобга етган кишиларгина бу ибодатни амалга оширишлари ўринли бўлади. Бугун халқимиз орасида турли гап сўзлар тарқалди. Бу байрам йилда бир маротаба бўлгани учунми уларни тўғри тушуниш керак. Лекин ҳар ким ўзини ишини қилишлиги ва ўша ишни бажарувчи ҳам устаси бажаришлиги мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз. Баъзи кишилар “арафа куни қурбонлик қилса бўлади, ёки ундан олдин қилса бўлади” деган сўзларни айтишяпти. Йўқ ўрнига ўтмайди, оддий садақа бўлади.
Қурбонлик ибодатини бажаришимиз албатта ҳайит кунларидан бошлаб, ҳайитнинг учинчи куни Аср вақтигача давом этади. Буни эсдан чиқармайлик.
Қўйга пулим етмаяпти ва ўрнига хўроз сўйсам бўладими каби саволар туғилиши табиий. Йўқ бўлмайди. Агар сиз қўй сўйишликга имкониятингиз бўлса, демак сўйинг. Баъзи ҳолатларда вожиб, баъзида эса суннат бўлади. Пули нисобга етган, закот беришга қодир кишилар бўлса, уларга қўй сўйишлик вожиб бўлади. Закот беришга қодир эмас лекин қурбонликни ният қилса, уларга ҳам қурбонлик савоб бўлади. Аммо арафа ва ундан олдинги кунларда сўйишлик дуруст эмас.Халқимизни қизиқтираётган яна бир савол қурбонликни қандай амалга оширамиз. Байрам кунлари карантин ҳолатида ҳамма жой ёпиқ бўлади дейишяпти. Мусулмон одам фаросатли бўлади, мусулмон одам тадбир тадоригини доимо қўллаб юради. Биз узоққа бормаймиз тўғрисини айтиш керак, карантин узоқ вақтга чўзилади деса, керак бўлса йиллаб етадиган таомларни, рўзғорларни босиб қўйганларни ҳам кўрдик. Демак биз биргина қўйни сўйишликга имкон топа олмасак қандай бўлади. Биз бугундан имконини қилсак, қизиқайлик қўй қаерда сотиляпти, қанча бўляпти, уни нархи келишиб олинади. Яна бир нарсани унутмайлик, карантин ҳолатида сўймаса ҳам бўлади дейилса, вожиб бўлган кишилар зиммасидан бу амал соқит бўлмайди. Кейин ақли кириб қолгандан кейин энди сўйишим керак деса, сўядиган жонлиқни пули садақа бўлади. Бу ҳайит кунидан кечикиб қолса, буни ҳам эсдан чиқармайлик.
Юртдошларимизни қизиқтираётган яна бир савол, бу гал Ҳайит намози ўқилмагани сабабдан қурбонликларимиз қайси вақтда амал қилади. Бу ҳақда ҳам жуда кўп гаплар тарқалди. Динга, шариатга мурожаат қилсак. Агар умуман ҳайит намози ўқилмайдиган ерлар бўлса жонлиқларни кун чиқанидан сўнг сўйиш мумкин бўлади. Бизни ҳам шароитимиз худди шундай. Пандемияга тўғри келганлиги учун кун чиққанидан сўнг, имконият топган одам тонг отишидан олдин Зикр тасбеҳ қилинса, Зуҳо намозини адо этиб ундан сўнг жонлиқ сўйилса нур устига аъло нур бўлади ИншаАллаҳ. Яна бир нарсани эсдан чиқармайлик азизлар, битта қўйни уч-тўртта одам номидан сўйилмайди. Битта қўй бир одам номидан сўйилади. Бу ҳам мўътабар китобларимизда фатволарда келтирилган.
Қурбонлик гўштларидан кимлар истеъмол қилиши мумкин. Аввало қурбонлик гўштидан қурбонлик қилувчиларни ўзлари ҳам истеъмол қилишликлари мумкин бўлади. Тасаввур қилинг сиз қурбонлик қилишингиз ҳақида бирор яқинингизга айтдингиз. Агар сиз қурбонлик қилаётган жойингиз уйингиздан узоқда бўса, ўша ерда истиқомат қилувчиларга ҳам улашишлик дуруст бўлади. Энг аввало мискин, бева бечора, фақирларга ҳатто тўқлар ҳам қурбонлик гўштидан истеъмол қилишлиги дуруст бўлади.
Яна бир нозик масалани эслаб ўтиб кетишимиз мумкин. Бугун юртдошларимизнинг орасида кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилар ҳам бор. Баъзилар шуларга билиб-билмасдан, тушуниб-тушунмасдан маслаҳат беради: “сен қурбонлик қилмоқчимисан, қўйни 9-қаватгача олиб чиққин”, деб. Йўқ азизлар, нафақат 9-қават. Ўша кўп қаватли бинонинг остида, ишхонада бўладими, мусулмон одам жонлиқни қурбонлик қилишни ният қилган бўлса, Аллоҳ таоло ниятига эриштиради.
Тарқатиш борасида ҳам ҳақдор кишиларга тарқатиш, яъни ўша гўштни еб, уни ҳақига дуо қиладиган кишилар бор, қўшниларимиз, қариндошларимизнинг ҳам энг фақирларидан бошласак, мақсадга мувофиқ бўлади.
Биласизми, бу мақталган амал бўлгани учун қурбонлик қилаётган одам ўз номидан сўяди. Агар вакил бўлса, мисол учун, бир одам менга номимдан қўй сўйинг деса, бу қўй ўз номимдан демайман, бу мантиққа ҳам тўғри келмайди. Сўйганда ҳам одоби билан соғлом қўйни сўйиш тавсия қилинади.
Отамни, онамни номидан деб эмас, ота-онамни ҳам бу савобдан баҳраманд қилгин деган ният билан амалга оширилса, савоб бўлади.
Қурбонлик масаласида нисобга етган ва нисобга етмаган деган масала туради. Нисобга етмаган, лекни қурбонликка йиғилган пул. Бирор аммами, тоғами, холами касал бўлиб турибди. Ўша пулни дори-дармонига берсам бўладими? Бўлади. Бугунги кунда савоби кўпроқ бўлади. Бу қурбонликни қасддан тарк этиш дегани эмас.
Яна эслатмоқчи бўлганимиз. Бу улуғ муборак кунларда албатта, яқинларимизни кўнгилларини олишмиз, уларга яхшилик улашишимиз, агар хаста бўлса, уларнинг ҳақида дуо қилишимиз айни ўринли бўлади. Ўзи пандемия бўлмаган вақтда ҳайит куни уйма-уй фотихахонликка юришимиз бидат амал ҳисобланади. Лекни бир танишингиз вафот этди. Кўнгил учун ҳайит билан табриклашингиз мумкин. Энди бугунги кунларда бир одам вафот этса, фалончи меникига келмади деб гина сақлаш мусулмон кишига ярашмайди.
Мени танишларим орасида ҳам вафот этганлар, Яратганнинг ҳузурига сафар қилганлар кўп. Лекин ўзим ибрат бўлиб, карантин вақтида уларнинг хонадонига боришим тўғри эмаслигини назарда тутган ҳолатда телефон орқали кўнгил сўрайман.
Оз қолди азизлар. Сабр қилайлик. Аллоҳ таоло бу кунларни тезда кўтарсин. Ҳар бир нарсадан ҳикмат излаган халқимиз, шукуҳли онларга етиб келди десак муболаға бўлмайди. Чунки тўйлар жуда қисқарди. Кўп вақтдан бери тўй ўтказа олмаётган, катта тўй қилмасам, нима бўлади деётган кишилар, озчилик билан тўйларни ўтказиб олдилар. Аллоҳ бу ёшларга бахт-саодат, иқбол ато қилсин.
Сиз тўйни камтарона ўтказдингизми, энди қизингизга нарса юборишингиз на вожиб, на суннат, на мутахаб. Ҳар ким топганича ҳадя қилади. Шу учун куёв тарафга ҳам айтиб қўймоқчимиз. Эй азиз, қайноналар, қайноталар, муҳтарам оила бошчилари келинингиз тарафидан мол-мулк ёки рўзғорлик кутманг. Карантин вақтида байрамни оила даврасида нишонласа нур устига аъло нур бўлади.
Аллоҳ таоло хаста бўлгани кишилар соғайиб кетишларини насиб айласин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Аллоҳ таоло бу эҳтиёткорлик борасида ҳаммамизга яхшиликлани насиб этса не ажаб.