Россия эстрадаси юлдузи Григорий Лепс ўзининг Москва марказидаги кафесини ёпишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "СтарХит" хабар берди.
Кафенинг очилишида Лепс Россия эстрадаси юлдузлари Филипп Киркоров ва Александр Панайотовни ҳам таклиф қилган бўлган. Маълумотларга кўра, фаолиятини бир йил давом эттирган кафе жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ёпилган.