Пандемия туфайли рус эстрадаси юлдузи бизнесини йўқотди

Art & Culture

image

Россия эстрадаси юлдузи Григорий Лепс ўзининг Москва марказидаги кафесини ёпишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "СтарХит" хабар берди. 

Кафенинг очилишида Лепс Россия эстрадаси юлдузлари Филипп Киркоров ва Александр Панайотовни ҳам таклиф қилган бўлган. Маълумотларга кўра, фаолиятини бир йил давом эттирган кафе жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ёпилган. 

Ходимларнинг айтишига қараганда, Лепс коронавирус пандемияси туфайли ўз бизнесини йўқотди. Чекловлар амалдалигида кафе зарарига ишлаган. 

Кафе ёпилишидан олдин Лепс шу каби кафелар тармоғини очишни режалаштираётган бўлган.

Маълумот учун, Россия пойтахтида Лепснинг алкоголь маҳсулотлари дўкони ва ресторани ўз фаолиятини давом эттирмоқда.


Tags

Rate Count

297

Rating

3

Rate this article

Share with your friends