Пандемия пайтида оммавий изоляция одамларни ўлдиради - Лукашенко
Олам
−
01 Апрель 2020
10161Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко пандемия пайтида одамларнинг оммавий изоляциясига қарши чиқди. Бу ҳақда Президент Миллий Мажлис Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан бўлиб ўтган суҳбатда маълум қилди.
"Хонадонларга одамларни қамаш ечим эмас. Биз бу йўл билан одамларни ўлдирамиз. Эсингиздами, бизга доим ўргатишган нарса. Шифокорлар, агар сиз SARS, грипп ва бошқа касалликларга чалинсангиз, ташқарига чиқишингизни, тоза ҳавода нафас олишингизни ва хонани шамоллатишингиз кераклигини айтишарди", дейди Лукашенко.
Давлат раҳбари, шунингдек, одамларни ўз уйларида изоляция қилиш, уларни касалланиш хавфини ошириш мумкин, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бундай шароитда касалланмаган одамни ҳам аҳволи оғирлашади.
"Шунинг учун, бугунги кунда одамларни изоляция қилишни маслаҳат берадиганларни тушунмаяпман. Биз ҳар доимгидек йўналишда ишлашимиз керак", дейди Президент.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирус билан касалланганлар 163 нафарни ташкил қилмоқда. Бир одам вафот этган, 53 нафари ушбу касалликдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси