Пандемия НАТОни тўхтата олмайди – Пентагон

Олам

image

Шимолий Атлантика альянси коронавирус пандемияси шароитида ҳам ўз жанговар тайёргарлигини давом эттираверади. Бу ҳақда НАТО мудофаа вазирларининг учрашуви хулосасига таяниб, Пентагонга хабар бермоқда.

“Учрашув чоғида мудофаа раҳбарлари альянснинг ҳарбий операцияларини давом эттиришга, шунингдек, пандемияга қарши курашда хавфсизликни сақлаш учун кучли мудофаа позициясига эътибор қаратишга келишиб олди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мудофаа вазирлари нотўғри маълумотларнинг тарқалишига қарши туриш муҳимлигини таъкидлашди.

Аввалроқ, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг коронавирус пандемияси альянс ҳарбийларининг жанговар шайлигига ва ташкилот принципларига таъсир кўрсата олмаслиги ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Пентагон

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг