Коронавирус халқаро туризмга қанча зарар келтирди?

Олам 2101
image

Йил бошидан бери коронавирус пандемияси сабаб дунёда туризмдан келадиган даромад 195 миллиард долларга қисқариб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида бошқа давлатларга саёҳат қилувчи туристлар сони 44 фоизга қисқарди. Туризм авж оладиган апрель ойида саёҳат қилувчилар 97 фоизга қисқарган. Март ойида эса сайёҳлар 55 фоизга камайган. Айнан шу омил 195 млрд доллар миқдоридаги улкан йўқотишга сабаб бўлган.

Ташкилот 2020 йил давомида давлатлараро саёҳат қилувчи туристлар сони 1,1 млрдгача қисқариши мумкинлигини, бу эса йўқотишларни 1,2 млрд долларга етказиши мумкинлигини тахмин қилган.

Туризм соҳасидаги мутахассислар маълумотига кўра, 2019 йилда дунёда саёҳат қилувчи одамлар сони 1,5 млрдга етган. Бу кўрсаткич 2018 йилдагига қараганда 4 фоизга ортиқ.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×