Пандемия қашшоқлик ва тенгсизликни чуқурлаштирди – Эрдўған

Олам

image

Пандемия дунё бўйлаб кўплаб муаммоларни, жумладан қашшоқлик ва тенгсизликни чуқурлаштирди. Айниқса, африкалик, осиёлик ва лотин америкаликлар жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммитидаги нутқида гапирди. 

“Пандемия қаршисида энг заиф қатламни қочқинлар ва мажбуран яшаш жойларидан кўчирилганлар ташкил этмоқда. Бу инсонлар иқтисодий қийинчилилардан ташқари, қатъий давом эттирилаётган ислом душманлиги ва ксенофобияга қарши туришга мажбурлар”, дейди Эрдўған киноя билан.

Ушбу даҳшатли манзарани эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини таъкидлаган Президент Эрдўған, урушдан зарар кўрган минтақалар ва хавф остида бўлган аҳолига гуманитар ёрдамни кучайтириш кераклигини айтди. 

Эрдўғанга кўра, Туркия сўнгги 6 йилда энг кўп қочоқларни бағрига олган мамлакат бўлиб қолмоқда. Айни вақтда Анадолу замини 4 миллион қочоққа мезбонлик қилмоқда. 

“Биз 4 миллион қочоқни бағримизга олдик. Уларнинг кўпи Суриядан. Шунингдек, Сурия, Идлиб ва бошқа кўплаб мамлакатларда миллионлаб муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатяпмиз. Уларнинг сони  сизнинг кўплаб йирик шаҳарларингиз аҳолисидан зиёддир. Биз мамлакатимизда паноҳ топганларнинг жамиятимиз билан ҳамжиҳат ва муносиб ҳаёт кечириши учун саъй-ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз. Бизга берилган ваъдаларнинг устидан чиқилмаганига қарамай, ушбу саъй-ҳаракатларимизни қатъият билан давом эттиряпмиз”, дейди Эрдўған.

Туркис раҳбари сўзида давом этаркан, қочоқлар ва ҳимояга муҳтож дунё аҳолига ёрдам бериш фақат Туркиянинг вазифаси эмаслигини эслатиб, бу борада барча мамлакатларда ўзига тушадиган юкни адолатли бўлиб олиши кераклигини уқтирди. 

“Энди биз барчадан масъулиятни ўз зиммасига олиб, бу юкни адолатли ва масъулият билан бўлишишини кутмоқдамиз. Одамларга хизмат қилмайдиган,  одамларга тинчлик,  фаровонлик ва қадрият бермайдиган, адолат ва хавфсизликни таъминламайдиган тизимнинг муваффақиятга эришиш имконияти йўқ. Шуҳратпарастлик, ҳукмронлик, адолатсизлик ва ижарага асосланган ҳозирги глобал иқтисод на инсониятни ва на табиатни ҳимоя қила олади”, дейди Эрдўған


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг