Пандемия фонидаги байрам: Шавкат Мирзиёев Трампни табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 4 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади.

Маълумот ўрнида, АҚШ 1776 йилда Буюк Британиядан мустақиллик декларациясини қабул қилиб олган. Бугун ушбу тарихий воқеага 244 йил тўлди. 

Мустақиллик куни – АҚШда миллий байрам саналади. Шу куни сиёсатчилар оташин чиқишлар қилишади, мамлакат бўйлаб байрам тадбирлари, карнаваллар, концертлар ўтказилади. Аксарият америкаликлар эса ушбу кунни шунчаки оддий кундек ўтказади. 

Бугун АҚШда мустақиллик байрами пандемия фонида нишонланмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 2 миллион 795 163 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 790 404 нафари ёки 28,2 фоизи соғайган. 129 437 киши ёки умумий беморларнинг 4,6 фоизи вафот этган. 50 та штатдан 37 тасида инфекциянинг кескин ошаётгани аниқланди. 

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб Мустақиллик кунида Америка Қўшма Штатлари анъанавий парадларнинг кўпини, шу жумладан Вашингтондаги акцияни ҳам бекор қилишга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made