Пандемия даврида олтин нархи ҳам ошади – Зафар Ҳошимов
Жамият
−
16 Апрель 2020
5030Коронавирус пандемияси ортидан келган инқироз олтин нархини ошишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Korzinka.uz” супермаркетлари асосчиси Зафар Ҳошимов Мfaktor.uz лойиҳасига берган онлайн-интервьюсида айтиб ўтди.
“Валюта бўйича бир нима дея олмайман. Бу кўплаб омилларга боғлиқ. Инқирозда бундай ҳолатлар кузатилади.АҚШда монетар тизим шундай қурилганки, одамлар биринчи навбатда инқироз бўлганда кемасини тинчроқ жойга олиб кириб қўядигандек дунё капиталида АҚШ облигациялари ёки долларга, улардан яхшиси олтинга тикиб қўйишни хоҳлайди. Доллар барибир ошади. Қанчага ошади буни айтолмайман. Унинг ошишини билган одам гапириб ўтирмайди, деган нақл бор-ку”, дейди Зафар Ҳошимов.
Кўплаб мамлакатларда долларнинг ошиши билан боғлиқ ҳолат кўп ўтмай Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кеўрсатди ва бугун 16 апрелдан эътиборан мамлакатда хорижий валюталар курси кескин кўтарилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 10 121 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 427 сўм 64 тийинга қимматлашди. 1 евро курси 11 111 сўм 85 тийинга баҳоланиб, 512,16 сўмга қимматлашди. Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 26 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 69 тийин этиб белгиланган.
Зафар Ҳошимов Ўзбекистон Марказий банкига ишонишини айтмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг олтин экспорт қилиши долларнинг нархига таъсир қилишини таъкидлади.
“Бунақа пайтда олтиннинг нархи ошади. Биз олтин экспорт қиламиз ва бу долларни ошиб кетмаслиги учун омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий банкига ишончим жуда катта. Шу кунгача кўряпманки, улар жуда шаффоф ишлаб келишмоқда. Лекин маълум маънода, сўмнинг сусташиши кутилмоқда. Марказий банк нарх бирдан сакраб кўтарилиб кетиши имконияти жуда пастлигини айтмоқда. Масалан, мен бу фикрдан қаноатландим”, дейди тадбиркор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь