Пандемия даврида дунёда қанча тиббиёт ходими ўлгани маълум бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронаврус туфайли 80 000 дан 180 000 гача тиббиёт ходимлари вафот этганини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса касалланиш ҳолатлари кўпайиб, пандемия давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳукуматларни ишчиларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ ҳаракат қилишга чақирувларини кучайтирмоқда.

ЖССТ бутун дунё бўйлаб вирус тарқалиши давом этаётгани сабаб чарчоқ ва ташвиш хавфи ҳақида огоҳлантириб, бутун дунё бўйлаб 80 000 дан 180 000 гача тиббиёт ходимлари COVID-19 туфайли вафот этганини урғулаган.

“Бу ўлимлар фожиали йўқотишдир”, дея таъкидлаган ЖССТ 2020 йил январидан 2021 йил майигача бўлган маълумотларни эълон қилиш чоғида. 

Қайд этилишича, худди шу даврда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 3 миллион 450 мингни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг