Пандемия билан боғлиқ вазият яхшилангач, Путин Кореяга боради

Олам 2593
image

Дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашгандан сўнг Россия Президенти Владимир Путин Корея Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия-Жанубий Корея дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги муносабати билан берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Икки давлат ўртасида юқори даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот ўрнатилган. 2018 йил 21-23 июнь кунлари Мун Чжэ Иннинг Россияга давлат ташрифи муҳим воқеа бўлганди. Россия Президенти Владимир Путиннинг Корея Республикасига ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишни эса, пандемия билан боғлиқ ҳолат нормаллашганда бошламоқчимиз", деди вазир.

Россия Ташқи ишлар вазири Жанубий Корея Россиянинг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири эканлигини таъкидлади. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 25 миллиард долларга яқинлашгани қайд этилди. 

"Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилиши керак бўлган кўплаб тадбирлар қолдирилди. Аммо биз 2021 йилда уларни ўтказишга қарор қилдик", дея сўзларини якунлади у.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×