Пахтаобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
02 Июль 2025 6791 1 дақиқа
Давронбек Ҳасанбоевич Сатторов Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Давронбек Сатторов 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. У 2005 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Сатторов Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдинаби Ғиёсов Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлангани хабар қилинган эди.
Live
Барчаси