“Пахтакор”нинг собиқ мураббийи “Навбаҳор”да иш бошлади

Спорт

image

Бугун, 25 июнь Наманганнинг “Навбаҳор” клубига янги мураббий тайинланди.

Маросимда Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этди. Хабарингиз бор, вилоят ҳокимлари вилоят футбол федерациясининг президенти ҳам ҳисобланади.

Янги мураббий – сербиялик мутахассис Деян Журжевични маросимда биринчи бўлиб сўзга чиққан Бозоровнинг ўзи таништирди. Шундан кейин калуб раҳбарияти ва  Деян Журжевич омма олдида расмий шартномани имзолади.

Маросимдан кейин сербиялик мутахассис “Навбаҳор” футбол клуби футболчилари билан учрашиб, суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар жамоани россиялик собиқ футболчи Андрей Канчельскис бошқариб келаётган эди. У қониқарсиз натижалар сабаб 22 июнь куни ўз лавозимини тарк этган эди.

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Канчельскис қўл остида Суперлигада охирги тўртта турда бирор марта ғалаба қозона олмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навбаҳор Андрей Канчельскис Деян Журжевич

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг