“Пахтакор”ни Чемпионлар лигасида бошқа мураббий бошқаради
Спорт
−
15:25 1134 2 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи Камолиддин Тожиевнинг ёрдамчиси Эмилиан Карас ОФК Элита Чемпионлар лигасида жамоа бош мураббийи сифатида ишлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Молдовалик мутахассиснинг бундай вазифага тайинланиши унинг ОФК талабларига мос Pro лицензиясига эга экани билан боғлиқ. Шу сабабли Карас “Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги расмий учрашувларида бош мураббий сифатида қайд этилади.
Шу билан бирга, бу Камолиддин Тожиев “Пахтакор” бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиққанини англатмайди. Тожиев жамоанинг Ўзбекистон чемпионатидаги асосий бош мураббийи бўлиб қолади.
Эмилиан Карас 2026 йил январь ойидан “Пахтакор” мураббийлар штабида Камолиддин Тожиевга ёрдам бериб келмоқда. У бунга қадар Мирча Луческунинг “Динамо” Киевдаги штабидан жой олган, шунингдек, “Алания”, “Кубань”, “Динамо” Москва, “Ал-Араби” ва “Ал-Наср” клубларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
Шундай қилиб, “Пахтакор”да икки хил мусобақа учун мураббийлар вазифаси ажратилган: Камолиддин Тожиев – ички чемпионатда, Эмилиан Карас эса ОФК Элита Чемпионлар лигасида жамоани бошқаради.
Маълумот учун, “Пахтакор” эртага, 11 август куни Тошкенда ОФК Элит Чемпионлар лигаси ўтиш ўйинида “Ал Ҳуссайн” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув “Пахтакор” стадионида 20:00 да бўлиб ўтади.
Live
Барчаси