“Пахтакор” 10 минг доллар жаримага тортилди
Спорт
−
03 Ноябрь 2023
14588Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шаҳриёр Жабборов 2023 йилнинг 17 апрелидан бошлаб тақиқланган дориларни истеъмол қилгани учун 4 йилга футболдан дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси маълум қилди.
Ундан ташқари Тартиб-интизом қўмитаси қарорларига кўра, Ўзбекистон миллий футзалчиси Илҳом Ҳамроев Малайзияга қарши Осиё Кубоги саралаш ўйинида қизил карточка олгани учун минг доллар жаримага тортилди.
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби эса Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Ал-Айн”га қарши ўйин вақтида ва ўйиндан кейин майдонга икки мухлис югуриб чиққани учун 10 минг доллар жарима тўлайди.