Пахтачида “кончи”ларни тош босиб қолди, қурбонлар бор
Жамият
−
18 Сентябрь 2019
6065Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг маълум қилишича, шу йилнинг 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда 3 нафар фуқаро Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ҳудудида жойлашган, давлат заҳирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолиши натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Қорақўтон олтин кони Навоий тоғ-кон металлургия комбинати тасарруфидаги конлардан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси