Президент Администрацияси ҳузурида махсус ишчи гуруҳ тузилади. Унга Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади

Жамият

−

image

Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Унинг билдиришича, Президент Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолар экан, таълим сифатини ошириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш учун янгича ёндашувларни қўллаш, бозор талабларига мос таълимни, рақобатни ҳамда хусусий сектор иштирокини ривожлантириш вазифасини қўйган.

Шу мақсадда Президент Администрацияси ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим стратегияси бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқадиган махсус ишчи гуруҳ ташкил этилмоқда. Унга жамоатчилик асосида тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.

Гуруҳ таркибига таълим муассасаларини йўлга қўйиш ва самарали тизимлар яратишда тажрибага эга тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг