Қозоғистоннинг янги Бош вазири тайинланди
Олам
−
25 Февраль 2019
6284Бугун, 25 февраль куни Қозоғистон Республикасининг янги Бош вазири тасдиқланди. Унга кўра, эндиликда Ҳукумат раиси лавозимида Асқар Мамин фаолият юритади. Бу ҳақда Оқўрданинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
“Парламент аъзолари Асқар Мамин номзодини Ҳукуматнинг янги раиси лавозимига тасдиқладилар”, дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев шу заҳотиёқ Асқар Маминни Ҳукумат раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.
Аслида Асқар Мамин жорий йилнинг 21 февраль куниёқ Бош вазири вазифасини вақтинча бажарарувчи сифатида иш бошлаган эди. Шу куни Президент Назарбоев мамлакатнинг мавжуд ҳукуматини истеъфога чиқаришга оид фармонни имзолаганди.
Ҳукуматнинг янги раиси 1965 йилда Целиноградда таваллуд топган. У Ҳукуматдаги фаолиятини 2016 йил Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўлароқ бошлаган.
У Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифларида асосий фигурантлардан бири бўлган. Президент Мирзиёевнинг 2018 йил 15 март куни ҳамда 2018 йилнинг 6 июль куни Қозоғистонга амалга оширган ташрифи давомида меҳмонни аэрпортда кутиб олиш маросимларида Асқар Мамин иштирок этган.
Мамин 3 марта – 2016 йилнинг 22 сентябрь куни, 2017 йилнинг 23 февраль куни, қолаверса, 2018 йилнинг 4 май кунлари Ўзбекистонда, Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган.
LiveБарчаси