Ҳафтани тарихга муҳрлаган 12 сурат

Бу қизиқ

image

“Associated Press” ҳафтанинг энг муҳим ва қизиқарли воқеаларини акс эттирувчи суратларни эълон қилди.

Associated Press

Фаластинликлар Марказий Ғазо сектори, Дейр ал-Балаҳ шаҳрида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ келишуви доирасида уч нафар исроиллик гаровга олинган шахсни Қизил Хочга топшириш арафасида ҲАМАС аскарларини кузатмоқда. 2025 йил 8 февраль.

Associated Press

Исроил қамоқхонасидан озод этилган Фаластинлик маҳбуслар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ келишувига биноан Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида кутиб олинди. 2025 йил 8 февраль.

Associated Press

2023 йил 7 октябрдан бери ҲАМАС томонидан Ғазода гаровда ушлаб турилган исроиллик Эли Шараби Марказий Ғазо сектори, Дейр ал-Балаҳ шаҳрида ҲАМАС аскарлари томонидан Қизил Хочга топширилишидан олдин. 2025 йил 8 февраль.

Associated Press

Ливанда АҚШнинг Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича махсус вакили ўринбосари Морган Ортагус мамлакат Президенти билан учрашганидан кейин берган баёнотларига қарши намойиш вақтида “Ҳизбуллоҳ” тарафдорлари халқаро аэропортга олиб борувчи йўлни тўсиш учун шиналарни ёқмоқда. Байрут. Ливан. 2025 йил 7 февраль.

Associated Press

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Илон Маск ва унинг ўғли X Æ A-Xii билан суҳбатлашмоқда. 2025 йил 11 февраль. Вашингтон.Associated Press

Тинчлик ёдгорлиги (шунингдек, Денгиз ёдгорлиги ёки Фуқаролар уруши денгизчилари ёдгорлиги деб ҳам аталади) Вашингтонда қор бўронидан кейин Капитолий олдида қорга бурканган. 2025 йил 12 февраль.

Associated Press

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Россиядан озод қилинган Марк Фогель билан кўришмоқда. 2025 йил 11 февраль. Вашингтон.
Associated Press

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Путиннинг ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг суратлари туширилган чашкалар сувенир дўконида сотувга қўйилган. 2025 йил 13 февраль.

Associated Press

Ишчи Мехико шаҳридаги пўлат идишлар ишлаб чиқарувчи фабрикада идишни тозаламоқда. 2025 йил 11 февраль.

Associated Press

М23 исёнчилари ва ҳукумат аскарлари ўртасидаги жанглар туфайли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган бола Конгонинг Гома шаҳридаги лагерда зарар етган дубулғани кийиб олган. 2025 йил 11 февраль.
Associated Press

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Праяграж шаҳрида давом этаётган Маҳа Кумбҳ фестивали вақтида ибодат қилувчилар ва диний арбоблар истиқомат қиладиган чодирлар ёниб кетганидан кейин кўнгиллилар матрасларни асраб қолишга ҳаракат қилмоқда. 2025 йил 7 февраль.

Associated Press

Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтган 9-Осиё Қишки ўйинлари доирасида аёллар ўртасидаги тезкор конькида учиш жамоавий пойгаси финалида Қозоғистон жамоаси иштирокчисидан бири йиқилиб тушди. 2025 йил 11 февраль.


Мақола муаллифи

Теглар

фоторепортаж фотожамланма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг