Озиқ-овқат захирасини яратиш - ҳар бир ҳокимнинг асосий вазифаси – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистонда аҳоли учун етарли озиқ-овқат захирасини яратиш ҳокимларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда сўз борган.

“Энг оғир ва энг мураккаб нарса - қандай қилиб ҳар бир вилоят ва шаҳар, ҳар бир туман ҳокими ўз халқини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаши мумкин? Олдин ер, пул, сув йўқ эди, ҳозир ер ҳам, пул ҳам, сув ҳам бор. Гўшт, тухум, парранда, сабзи, пиёз қанча керак? Келгуси йил... шу йил якунигача, бемалол мана шу пишиқчиликкача озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор етиштириб, одамларни рози қилиб, ҳар бир вилоят ҳокими ҳар куни бу тўғрисида ўйлаши керак”, деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, йиғилишда Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этаётгани, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаётгани қайд этилди.

Шунингдек, мамлакатда балиқ етиштиришни қўллаб-қувватлаш учун уларга солиқ, молия имтиёзлари берилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг