Озиқ-овқат нархларининг ошиши 70 миллион одамни қашшоқликка олиб келди

Олам

image

Озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши оқибатида дунёда қашшоқлик чегарасидан пастга тушганлар сони сўнгги олти ойда 70 миллион кишига ошди. Бу ҳақда бугун, 20 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги ҳафталиги очилишида айтиб ўтди. 

“300 миллиондан ортиқ одам шошилинч инсонпарварлик ёрдами ва ҳимоясига муҳтож, бу жорий йилнинг январига нисбатан 10 фоизга кўп. Иқлим ўзгариши, коронавирус ва можаролар туфайли глобал очлик даҳшатли даражага етди”, дейди у. 

Унинг қайд этишича, охирги олти ойда озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши 70 миллион одамни қашшоқликка олиб келган. 

“Инфляция сўнгги 40 йилдаги энг юқори даражага етди. Инсониятнинг чорак қисми можаро зоналарида, жанглар ва сиёсий беқарорлик ўртасида яшайди”, дейди Кёрёши.

У БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш бўйича музокараларни олға силжитиш ниятида эканини маълум қилди. 

"Бизнинг БМТни тўғри ислоҳ қилиш қобилиятимиз унинг бутун дунё халқлари олдида ўрнини белгилайди. Мен Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш бўйича музокараларни олға силжитмоқчиман: Кенгаш Ер аҳлини тенг даражада ифодалаши ва XXI аср воқеликларини акс эттириши учун вақт аллақачон ўтган. Бу бизнинг бутун ташкилотимизга ва кўп томонлама дунё тартибига ишонч масаласидир”, дейди Кёрёши БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги очилишида сўзлаган нутқида.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг