Озиқ-овқат маҳсулотлари ичида энг фойдалиси маълум бўлди 

Фойдали 8700
image

Озиқ-овқат маҳсулотлари ичида энг фойдалиси ёнғоқдир. Бу ҳақда шифокор ва телебошловчи Александр Мясников маълум қилган.

"Ёнғоқларда ҳамма нарса бор. Ёнғоқ ҳар жиҳатдан энг фойдали маҳсулотдир", деган у "Россия 1" телеканали эфирида. 

Унинг сўзларига кўра, ёнғоқларда жуда кўп фойдали микроэлементлар мавжуд, масалан, цинк, селен, хром. 

Шу билан бирга, Мясников ҳар куни оз-оздан ёнғоқ ейиш кераклигини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, мевасининг мағзи жуда мазали ва тўйимли бўлган ёнғоқ таркибида 60-70 фоиз мой, 11-20 фоиз оқсил, 20 фоизгача углеводлар ва витаминлар бор.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3
Теглар
t
×